Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 29/06/2017 «Ўзбектелеком» провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифларни туширди
«Ўзбектелеком» провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифларни туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2017 йил 27 июндан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) $64,46 га туширилганини маълум қилади.

Бу йил тарифлар бир неча марта туширилди. 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/с. учун $91,07, 6 январдан $87,57, 10 январдан $86,85 ва 2 февралдан $86,11 га, 16 февралдан $80,94 га, 3 мартдан $76,61га, 30 мартдан $$76,48га, 4 апрелдан $75,80га, 6 апрелдан $71,68 га, 21 апрелдан $67,85 га, 19 майдан $67,63 га, 16 июндан $66,14 га туширилди, 27 июндан $64,46 га туширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тарифлар ўн икки марта туширилганди. 2016 йил январь ойидан декабрь ойигача 1 Мбит/с. учун $156,24 дан, $91,50 гача туширилганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг