Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2017-2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 14-август «Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида» ги 625-сонли қарорини амалга ошириш доирасида «Ўзбектелеком» АК «Uz-IX» пиринг тармоғи лойиҳасини йўлга қўйди.
«Ўзбектелеком» АК «Uz-IX» пиринг тармоғининг ташкил этилиши жаҳонда оммабоп Интернет-ресурслар ва порталларни маҳаллийлаштириш, шунингдек, Интернет тармоғига уланиш хизматларининг арзонлашишига ижобий таъсир кўрсатадиган юқори сифатли миллий контентни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни шакллантириш имконини беради.
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат ҳудудида Интернет-трафикнинг маҳаллийлаштирилиши камида 60% ни ташкил этади. Мазкур лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш халқаро Интернет канални юклаб олишни оптималлаштириш ва Интернет-ресурсларнинг оқилона тақсимланишини таъминлаши имконини беради.
Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий кинолар, телесериаллар ва бошқалар кўринишидаги сифатли, лицензияланган медиа контентни тақдим этишга имкон берувчи Россия компаниясининг Ўзбекистондаги энг йирик медиа-контент провайдерларидан бири бўлган «Ўзбектелеком» АК билан қўшма лойиҳаси тижорат мақсадларида фойдаланишга топширилди.
«Uz-IX» тармоғи – бу «Ўзбектелеком» АК бошқарувидаги инфратузилма бўлиб, унда барча иштирокчилар (пиринг ҳамкорлари) бир-бирлари билан тўғридан-тўғри трафик алмашиш имкониятига эгалар.
Пиринг тармоғининг иштрокчиси Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар (Интернет-провайдерлар, мобил алоқа операторлари), хостинг хизматлари (контент провайдерлари), медиа-контентга уланиш хизматларини тақдим этувчи хизмат кўрсатиш ва фаолияти учун тегишли амалдаги лицензияга эга бўлган юридик шахс бўлиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, «Uz-IX» янги пиринг тармоғининг ташкил этилиши амал қилиб турган «ТАС-ИХ» пиринг тармоғининг муқобили ёки унинг ўрнига яратилмади. «Ўзбектелеком» АК аввалгидек «ТАС-ИХ» ННТ аъзоси ва MUTO‘HM алмашув пункти фойдаланувчисидир.
Манба: «Ўзбектелеком» АК