Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/05/2016 “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКга “Golden Fruit Ltd” вакиллари ташриф буюрди
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКга “Golden Fruit Ltd” вакиллари ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКда Украинанинг “Golden Fruit Ltd” қандолатчилик маҳсулотлари корхонаси таъсисчиси Иван Галамбица билан учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда ХК олдида турган галдаги вазифалар, инвестицион имкониятлар, корхоналар ташкил этилиши учун берилаётган имтиёз ва преференциялар, тизимни модернизациялаш йўлида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, бир қатор янги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилиб, “Golden Fruit Ltd” қандолатчилик маҳсулотлари корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш икки томон учун ҳам бирдек манфаатли эканлиги таъкидланди.

Ўз навбатида жаноб И.Галамбица ҳам қабул учун миннатдорчилик билдириб, “Golden Fruit Ltd” корхонаси фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Ўзбекистонда корхоналар ташкил этилиши учун қулай инвестицион муҳит яратилганлиги боис, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фабрикани ишга тушириш масаласини кўриб чиқишларини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК маъсул ходими Б. Юнусов юртимизда ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари сифат жиҳатидан дунёнинг ҳеч бир нуқтасида учрамайдиган таъм ва сифатга эга мева-сабзавотлардан тайёрланаётганини таъкидлаб, ҳамкорликда амалга оширилажак ишларни Ўзбекистон томони ҳам бирдек қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди,

Учрашув якунида томонлар бир-бирларига илиқ қабул учун миннатдорчилик изхор қилиб, икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари бирдек қизиқиш уйғотаётганини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг