Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Иқтисод 19/05/2016 «Ўзбекнефтгаз» МХК ва SOCAR ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди
«Ўзбекнефтгаз» МХК ва SOCAR ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекнефтгаз» Миллий Холдинг Компанияси Озарбайжоннинг «SOCAR» давлат компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди. Бу ҳақда «SOCAR» компанияси хабар беради.

Ҳужжат Тошкентда ўтаётган Oil and Gas Uzbekistan 2016 Халқаро Кўргазмаси ва Конференцияси доирасида имзоланди. «SOCAR» компанияси президенти Равнақ Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари мазкур кўргазмага ташриф буюришган.

Куннинг иккинчи ярмида форумнинг ишбилармонлар майдонида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва SOCAR (Озарбайжон) каби компаниялар раҳбарияти ўртасида В2В форматида музокаралар бўлиб ўтди. Унда томонлар дунё иқтисодиётининг етакчи секторида келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.

Хусусан, замонавий ускуна ва технологиялардан фойдаланган ҳолда қатор истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, нефтгаз тармоғи учун кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш соҳасида АКТ-лойиҳаларини жорий қилиш ва қатор бошқа йўналишлар бўйича келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг