Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 14/08/2022 «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда Аи-80 маркали автобензиннинг истеъмолчиларга 6 800 сўмдан сотилаётгани маълум килади
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда Аи-80 маркали автобензиннинг истеъмолчиларга 6 800 сўмдан сотилаётгани маълум килади

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги «UNG Petro» корхонаси АЁҚШларида Аи-80 автобензини йўқ эканлиги борасида асоссиз хабарлар тарқатилди. Бу хакда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати хабар беради.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Тошкент шаҳри ва вилоятига қарашли АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензин нархи 6 800 сўмдан сотилаётгани ва етишмовчилик кузатилмаётгани борасида расман маълум қиламиз.

Мисол учун, «UNG Petro» МЧЖ томонидан июнь ойида ўртача бир кунда 529 тонна сотилган бўлса, июль ойига келиб ўртача бир кунда 611 тонна ёки 82 тоннага талаб ошди. Август ойида эса талаб янада ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, истеъмолчиларнинг 65 фоизини «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқилган бензин ҳисобидан қопланади, қолгани бошқа ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар томонидан қопланади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини бензин ишлаб чиқариш ускуналари 110 фоиз қувватда ишламоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг