Мазкур лойиҳалар 2017-2021 йилларда кўмир саноатини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури доирасида амалга оширилади.
Жумладан, компания умумий қиймати 105,5 млн. долларлик “Шўртанкўмир” акциядорлик жамиятини модернизациялаш” лойиҳасини амалга оширмоқчи.
Шунингдек, “Ангрен” шахтасини қуриш” лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Мазкур лойиҳанинг дастлабки баҳоси165 млн. долларни ташкил этмоқда.
175,2 млн. доллари “Нишбош” шахтасининг қурилиши” лойиҳасига йўналтирилади. “Ўзбеккўмир” АЖ “Жисмонан ҳамда маънан эскирган ускуналарни янгилаш” лойиҳасини ҳам амалга оширишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳанинг дастлабки баҳоси 170,2 млн. долларни ташкил этмоқда.
Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ саноат қувватларини қўллаб-қувватлаш” (15 млн. доллар) ҳамда “Темир йўл транспортини модернизация қилиш” (59,6 млн. доллар) лойиҳаларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган.