Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 2024 йилда қазиб чиқарилган кўмир ҳажми илк марта 6,7 миллион тоннадан ошди.
Эришилаётган ютуқларда мавжуд “Ангрен кўмир кони”, “Апартак кўмир кони” ҳамда “Ер ости усулида кўмир қазиб олиш кони” филиалларининг ҳиссаси катта.
“Ангрен” конидан қазиб чиқарилган кўмир ҳажми 5,5 миллион тоннадан ошди. “Апартак кўмир кони” филиали меҳнат жамоаси эса тарихда илк марта 1,2 миллион тонналик довонни забт этди.
“Ўзбеккўмир” АЖда 2019 йилда ‒ 3807,6 минг тонна, 2020 йилда ‒ 3869,4, 2021 йилда ‒ 4781,2, 2022 йилда ‒ 5073,9, 2023 йилда 5836,0 минг тонна кўмир қазиб чиқарилган.