Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Спорт 31/07/2025 Ўзбекистоннинг U-17 футболчилари ЖЧ олдидан Англия, Канада ва Мароккога қарши ўйнайди

Ўзбекистоннинг U-17 футболчилари ЖЧ олдидан Англия, Канада ва Мароккога қарши ўйнайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-17) бош мураббий Исломбек Исмоилов раҳбарлигида сентябрь ойида 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Испанияда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказади.

Йиғин доирасида жамоа халқаро мусобақада иштирок этади ва у ерда жаҳон чемпионати иштирокчилари — Англия, Канада ва Марокко терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Таъкидланишича, 3 сентябрь куни ўзбекистонликлар Англияга қарши майдонга тушади, 6 сентябрь куни Канада билан, 9 сентябрь куни эса Мароккога қарши ўйнайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг