Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Бахромжон Аълоев Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.
Мазкур тайинловгача Бахромжон Аълоев Ўзбекистоннинг Қувайтдаги Элчихонасида Маслаҳатчи – Муваққат ишлар вакили бўлиб ишлаган.