Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 08/06/2018 Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишда танлаган йўли
Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишда танлаган йўли
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 6 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишда танлаган йўли” мавзусида семинар – давра суҳбати инновацион «форсайт» ёндашуви асосида ўтказилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур семинар мамлакатимизнинг инновацион тараққиёти йўналишларини аниқлаб берувчи асосий ҳужжатлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича вазирлик томонидан амалга оширилаётган қатор ишларнинг бир қисмидир. Стратегиянинг асосий мақсади - инновацион ривожланиш йўлига ўтиш орқали жамият фаровонлигини мустаҳкамлаш ва барқарор тараққиётни таъминлашдан иборатдир.

Форсайт услубида давра суҳбатини ўтказиш орқали Инновацион ривожланиш вазирлиги бундай муҳим ҳужжатлар фақат вазирлик ва ташкилотлар доирасида ишлаб чиқилиши ҳамда тор кўламдаги мутахассислар томонидан муҳокама қилиниши амалиётидан воз кечмоқда. Вазирлик томонидан «форсайт» услубининг қўлланилиши стратегик ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқишда инновацион усулга ўтишнинг ёрқин мисоли бўла олади, бунинг натижасида кейинчалик ҳақиқатдан ҳам инновацион ривожланишга етакловчи “жонли” ҳужжат яратилиши таъминланади. Форсайт мамлакатнинг кутилаётган ривожланиш сценарийларини, ўсиш “драйвер” ларини ва мавжуд йўналишларга таъсир кўрсатувчи қатор омилларни аниқлашга қаратилган. Турли соҳалар, жумладан, давлат ва жамият қурилиши, илм-фан ва таълим, турли тармоқлар мутахассислари, шунингдек, бизнес вакилларидан иборат 70 нафар ўз соҳасининг мутахассислари бир даврага йиғилади. Семинарни SMARTGOV.consulting компанияси директори Азиза Умарова ўтказади.

Давра суҳбати натижасида қуйидаги натижаларга эришиш кутилмоқда:

дунё тажрибасидан намуналар келтирган холда давлат хизматчилари ва мутахасислар гуруҳларининг Форсайт ҳақидаги тушунчаларини бойитиш;

Ўзбекистон Республикаси учун ривожланиш драйверларини белгилаш, Стратегияни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаш;

муқобил сценарийларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон учун энг мақбул сценарийни танлашга ҳаракат қилиш.

Бундай форсайт ўтказилганидан сўнг иштирокчилар Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистондаги БМТнинг тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Ҳаракатлар режаси” ни ишлаб чиқишни бошлашлари кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг