Валюта курслари 16/07/2025
$1 – 12778.12
UZS – 0.62%
€1 – 14931.23
UZS – 0.56%
₽1 – 164.01
UZS – 1.14%
Қидириш
Туризм 16/07/2025 Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги туризм бренди элчисига махсус сертификат топширилди

Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги туризм бренди элчисига махсус сертификат топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Минскда Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги туризм бренди элчиси Василина Митскевичга махсус сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Василина Митскевич беларус шоири Якуб Коласнинг набираси ва унинг номидаги Давлат адабий-мемориал музейи фондларининг бош сақловчисидир.

Тадбирда хорижий дипломатик корпуси, «Беларус–Ўзбекистон» дўстлик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва маданият соҳа вакиллари, таниқли ёзувчи ва журналистлар иштирок этди.

Маросимда машҳур беларус шоири Якуб Коласнинг Тошкент шаҳрини ва юртимизнинг сайёҳлар ҳамда меҳмонлар орасида машҳур жойларини тасвирлаб, мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшганлиги алоҳида таъкидланди.

“Ўзбекистоннинг туризм элчиси лавозимига муносиб кўрилганимдан жуда хурсандман. Фаолиятимда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашни мақсад қилганман. Ўз кўзларим билан кўрган ва билган кўп асрлик тарихга эга Ўзбекистоннинг гўзаллиги ва бетакрорлигини ҳамюртларимга етказишда давом этиб, сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ҳисса қўша оламан деб умид қиламан”, – деди Василина Митскевич.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг