Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Молия 28/10/2016 Ўзбекистоннинг 11 та банки МДҲдаги энг йирик 200 банклар рўйхатидан жой олди
Ўзбекистоннинг 11 та банки МДҲдаги энг йирик 200 банклар рўйхатидан жой олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг 11 та тижорат банки активлар ҳажми бўйича Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)даги энг йирик 200 банклар рўйхатидан жой олди. Мазкур рўйхат Россиянинг “РИА Рейтинг” рейтинг агентлиги томонидан тузилди.

“РИА Рейтинг” рейтинг агентлиги МДҲ мамлакатларидаги банк секторини таҳлил қилиб, 2015-йил якунлари бўйича МДҲдаги энг йирик 200 банклар рўйхатини тузди.

МДҲдаги 1000 та банкдан энг йирик 200 банклар рўйхатига 11 та давлатнинг банклари киритилди: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина. Грузия МДҲ таркибига кирмасада, тарихан мазкур рейтинг рўйхатига қўшилади.

“РИА Рейтинг” рейтинг агентлигининг қайд этишича, Ўзбекистон банкларининг жами активлари 2016-йилнинг 1-январь ҳолатига 23,2 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. “РИА Рейтинг” рейтинг агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами активлари 2015-йил давомида 0,1 фоизга камайган.

Ўзбекистоннинг энг йирик банки ЎзР ТИФ Миллий банкининг активлари 5,61 млрд. АҚШ доллари, яъни 5,8 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 30-ўринга лойиқ деб кўрилди. Аввалги йил банк рейтингда 43-ўринда эди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг активлари 3,23 млрд. АҚШ доллари, яъни 5,8 фоизга камайди. Бунинг натижасида банк рейтингда 58-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 61-ўринда эди.

“Асака” АТБнинг активлари 2,58 млрд. АҚШ доллари, яъни 18,7 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 65-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 86-ўринда эди.

“Ипотека” АТИБнинг активлари 1,55 млрд. АҚШ доллари, яъни 15,1 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 93-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 126-ўринда эди.

“Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг активлари 1,49 млрд. АҚШ доллари, яъни 5,6 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 95-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 122-ўринда эди.

“Халқ банки” АТБнинг активлари 1,25 млрд. АҚШ доллари, яъни 1,4 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 112-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 133-ўринда эди.

“Агробанк” АТБнинг активлари 1,14 млрд. АҚШ доллари, яъни 3,3 фоизга камайди. Бунинг натижасида банк рейтингда 114-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 136-ўринда эди.

“Hamkorbank” АТБнинг активлари 1,06 млрд. АҚШ доллари, яъни 47 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 124-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 191-ўринда эди.

“KDB bank Uzbekistan”нинг активлари 0,94 млрд. АҚШ доллари, яъни 7,6 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 138-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 162-ўринда эди.

“Ипак йўли” АТИБ мазкур рейтинг рўйхатига биринчи бор киритилиши. Унинг кўрсаткичлари қуйидагича бўлди: активлари 0,63 млрд. АҚШ доллари, яъни 20 фоизга ўсганлигини кўрсатади.

“Капиталбанк” АТБ ҳам мазкур рейтинг рўйхатига биринчи бор киритилди. Унинг кўрсаткичлари қуйидагича бўлди: активлари 0,63 млрд. АҚШ доллари, яъни 27,2 фоизга ўсганлигини кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг