Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Технологиялар 05/12/2024 Ўзбекистонлик уч нафар иштирокчи атом технологиялари бўйича дунёдаги энг кучли билимдонларнинг юзталигига кирди

Ўзбекистонлик уч нафар иштирокчи атом технологиялари бўйича дунёдаги энг кучли билимдонларнинг юзталигига кирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бутунжаҳон фан куни муносабати билан ўтказилган “Global Atomic Quiz 2024” халқаро викторинасида иштирок этди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад тинчлик ва ривожланиш учун илм-фанга эътибор қаратишдир.

"Росатом" давлат корпорацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу викторина натижаларига кўра, Ўзбекистонлик уч нафар иштирокчи атом технологиялари бўйича дунёдаги энг кучли билимдонлар юзталигига кирди. Шунингдек, Ўзбекистондан иштирокчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошган. “Global Atomic Quiz 2024”нинг бу йил бешинчи юбилей мавсуми бўлиб, унга 100 мамлакатдан 25 мингга яқин иштирокчи жалб этилди. Уларнинг орасидан 32 мамлакатдан келган 100 нафар иштирокчи ядровий технологияларни турли соҳаларда қўллаш бўйича энг кучли билимдонлар глобал рейтингини қайд этди.

Global Atomic Quiz – бу «Росатом»нинг халқаро маърифий лойиҳаси бўлиб, у ядро физикасининг асослари, инсон ҳаётида атом технологияларининг аҳамияти ва атом энергиясининг сайёрани асрашдаги ўрни ҳақида маълумот беради. Викторина ҳар йили 10 ноябрь

– Бутунжаҳон фан кунига бағишланиб, дунёнинг 13 тилида ўтказилади. Лойиҳа 2020 йилдан бошлаб давом этмоқда ва 5 йил мобайнида 100 дан ортиқ мамлакатдан 65 мингдан зиёд иштирокчи жалб этилган. Ўзбекистонликлар 2021 йилдан бошлаб бу викторинада қатнашмоқда.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа фақат фан ва технологиялар борасидаги билимларни текширишга эмас, балки викторина форматига интеграция қилинган қўшимча маълумотлар орқали иштирокчилар дунёқарашларини кенгайтиришга ҳам ёрдам беради. Шу тариқа, бу йилги иштирокчилар атом технологиялари инсонларга ҳаётнинг бешта асосий соҳасида, яъни “"Яшил” энергетика”, “Фан”, “Агросаноат”, “Тиббиёт” ҳамда “Транспорт ва саноат”да қандай ёрдам беришини ўргандилар. Қизиқарли томони шундаки, бу йил иштирокчилар саволларнинг бир қисмини тайёрлашда ишга солинган нейрон тармоқларга қарши рақобат қилишга тўғри келди. Шунингдек, викторина офлайн форматда “Ўзатом” Агентлигига қарашли Атом технологиялари ахборот марказида (АТАМ) ўтказилди.

"Бу йилги “Global Atomic Quiz” халқаро викторинасида Ўзбекистондан кўпроқ иштирокчилар жалб этилганидан жуда хурсандмиз. Бу лойиҳа бизнинг иштирокчиларимиз қалбини забт этганлигини ва кутилаётган тадбирга айланганлигини кўрсатади. Лойиҳа ҳар йили ўз географиясини кенгайтириб бормоқда, саволлар янада креатив ва кенг қамровли бўлмоқда. Атом соҳаси – бу фақат АЭСлар эмас, балки тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, фан ва яна кўп нарсалардир. Бундай таълим лойиҳалари замонавий воситалардан фойдаланиб, кўпроқ одамларни, айниқса, ёшларни атом технологиялари дунёси билан таништириш, уларнинг аҳамияти ва инсониятга фойдасини тушунтиришга ёрдам беради," – деди “Ўзатом” Агентлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи, ахборот масалалари бўйича маслаҳатчи Гулрухсор Равшанова.

Викторина ғолибларидан бири ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

"Ростини айтсам, ғолиблардан бири бўлишимни сира ўйламаган эдим. Бу мен учун катта сюрприз бўлди. Викторина жуда қизиқарли саволлар ва танлов вариантларини ўз ичига олган. Биринчи навбатда, шуни таъкидламоқчиманки, бу ерда зерикарли саволлар йўқ. Иккинчидан, ҳар бир инсон ўзи учун янги нарсаларни билиб олиши мумкин. Учинчидан, бу саволлар даражаси ҳамма учун ўз билимлари ва салоҳиятини синовдан ўтказиш имконини беради. Бу ҳар бир кишини мавзуларни ўрганиш ва тадқиқ қилишга даъват этади. Умуман олганда, викторинада иштирок этганимдан жуда хурсандман. Ва бошқаларни ҳам ушбу билимлар синовида қатнашишни тавсия қиламан. Ҳаммага омад тилайман!" – деди Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети филиали 4-курс талабаси Диёрбек Холмўминов.

 Хулоса қилиб айтганда, “Global Atomic Quiz 2024” викторинаси атом технологиялари ва уларнинг ҳаётдаги аҳамиятини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади ва ёшларнинг технологик билимларини оширишга ҳисса қўшади.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг