Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 16/09/2016 Ўзбекистонлик паралимпиачилар яна 3 та медални қўлга киритишди
Ўзбекистонлик паралимпиачилар яна 3 та медални қўлга киритишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанеро шаҳрида давом этаётган ХV ёзги Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида ўзбекистонлик сузувчилар терма жамоамиз ҳисобига яна 3 та медални тортиқ қилди.

Эркаклар ўртасида 50 метрга эркин сузиш усулида ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 24,21 сониялик вақт билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва Паралимпия бронза медалини қўлга киритди. Ушбу йўналишда иштирок этган яна бир вакилимиз Кирилл Паньков якуний босқичда еттинчи ўринни билан чекланди.

Аёллар ўртасида 50 метрга эркин сузиш усулида вакилаларимиздан Муслима Одилова ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова совриндорлар қаторидан ўрин олишди. Муслимахон Паралимпия ўйинларининг иккинчи кумуш медалига сазовор бўлди. Шоҳсанам бу сафар бронза медалини қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг