Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонлик ўқувчилар IOI-2025 халқаро информатика олимпиадасида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Халқаро информатика олимпиадаси (IOI-2025)да иккита медалга сазовор бўлишди. Олимпиада якунланганидан сўнг расмий натижалар эълон қилинди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та бронза ҳамда илк маротаба кумуш медалига сазовор бўлди.
Олимпиада натижасига кўра, Асилбек Суннатов 378,82 балл тўплаб, кумуш медалга лойиқ деб топилди.
Улуғбек Раҳматуллаев эса 308,12 балл натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.