Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Туризм 27/02/2019 Ўзбекистонга мафтун бўлган кореяликлар мамлакатимиз туризми ҳақида китоб чоп этди
Ўзбекистонга мафтун бўлган кореяликлар мамлакатимиз туризми ҳақида китоб чоп этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Кореяда Ўзбекистонга саёҳат қилиш ҳақидаги жуда қалин китоб чоп этилди.

Китоб муаллифи ёзувчи Чве Ҳи Ёнг Кореянинг Ўзбекистон ҳақидаги “UzKor Economy” журнали журналистидир.

У 2018 йил давомида Ўзбекистонга 6 маротаба саёҳат қилди. Саёҳатлари давомига унинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ва мубаббати ортиб борди. шу сабабли Корея китобхон оммасига Ўзбекистонни кенг ёритиш мақсадида ушбу китобни ёзди.

Китобнинг пролог қисмида Ўзбекистонда 2018 йилнинг феврал ойида жорий қилинган визасиз ташриф тизими каби туризм соаҳсида юз берган энг сўнгги янгилик ва ўзгаришлар билан танишасиз.

Биринчи боб Тошкент, Хива, Бухоро, Самарқанд, Жиззаҳ, Шаҳрисабз, Фаргона, Термиз каби Ўзбекистоннинг асосий тарихий туристик шаҳарларидаги эътиборга сазовор жойлар билан танишишга бағишланган.

Китобнинг иккинчи бобида Президент шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга бўлган расмий давлат ташрифидан кейинги икки мамлакат тадбиркор доираларининг саёҳатлари ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.

Муаллиф чве Ҳи Ёнг мазкур китоби орқали Кореядаги барча одамлар қардош мамлакат болиб қолган Ўзбекистонни янада яхшироқ билишларини хоҳлашини айтди.

шунингдек, янада кўпроқ кореялик туристлар Ўзбекистонга саёҳатга боришлари учун унинг туристик салоҳиятини намоён қилиш мақсадида ушбу китобни ёздим дейди.

Китоб 10 минг ададда нашр этилган бўлиб, 464 бетдан иборат.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг