Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонга 2025 йилнинг биринчи чорагида 885 мингдан ортиқ мобил телефон импорт қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь–март ойларида хориждан қиймати 89,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 885,8 минг дона мобил телефон импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг биринчи чорагида энг кўп мобил телефон етказиб берган давлатлар:
Хитой – 679,2 минг дона;
Ветнам – 175,8 минг дона;
БАА – 15,5 минг дона;
Ҳиндистон – 14,5 минг дона;
Бошқа давлатлар – 0,8 минг дона.