Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/11/2017 Ўзбекистондаги немис тили ўқитувчиларининг 11-анжумани
Ўзбекистондаги немис тили ўқитувчиларининг 11-анжумани
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 9-10 ноябрь кунлари бутун Ўзбекистон бўйича мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳларнинг 250 нафарга яқин немис тили ўқитувчилари ва доцентлари малака ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Тошкент шаҳрида учрашишади.

Немис тили ўқитувчиларининг 11-маротаба ўтказиладиган анжумани Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси, Ўзбекистон олийгоҳларида фаолият юритаётган германиялик лекторлар, Гёте институти, Германия Халқ университетлари ассоциацияси (dvv) ва Германиянинг Хориждаги мактаблар бўйича марказий бошқармаси (ZfA) томонидан ўзаро ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.

Анжуман 9 ноябрь куни соат 09:30 да Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига масъул вазирликларининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган давра суҳбати билан бошланади.

Икки кунлик анжуман давомида турли мавзулар бўйича амалий семинарларнинг кенг дастури тақдим этилади. Германиялик, австриялик ва ўзбекистонлик мутахассислар томонидан олиб бориладиган семинарларда поэзиядан тортиб, то “Youtube“ каналидаги видеолардан немис тили дарсларида фойдаланишгача бўлган кенг қамровли мавзулар ёритилади.

Мазкур анжуман немис тили ўқитувчилари ва доцентлари учун ўзаро тажриба алмашиш ва Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари уюшмаси вакиллари билан немис тили фанини ривожлантириш масалалари борасида ўзаро фикр алмашиш имкониятини беради.

Бу йилги анжуман Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги немис тили чуқурлаштирилган тарзда ўқитиладиган ва Германия Федератив Республикасининг “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” ташаббуси доирасида қўллаб-қувватланадиган "Шайҳонтоҳур” академик лицейининг биносида бўлиб ўтади.

Немис тили чет тили сифатида Ўзбекистонда муҳим ва сифат жиҳатидан юқори ўринга эга, шу туфайли у ҳануз ўқувчилар ва талабалар томонидан севиб ўрганилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг