Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 23 январь куни соат 06:52 да республикамизнинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг шарқий йўналишида 274 км узоқликда Қирғизистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси М=4,9 ни ташкил этди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғона шаҳрида 4 балл, Андижон шаҳрида 3 балл, Наманган шаҳрида 3 балл, Тошкент шаҳрида 1 баллни ташкил этган.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик аниқланмаган.
Зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.