Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 17/01/2018 Ўзбекистонда йирик қийматдаги купюралар муомалага чиқарилади
Ўзбекистонда йирик қийматдаги купюралар муомалага чиқарилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилда Марказий банк томонидан кичик қийматдаги купюраларни янги шаклдаги 50, 100, 500 сўмлик тангаларга босқичма-босқич алмаштириш ҳамда 200 сўмлик тангаларни чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда пул-кредит ва банк соҳаси бўйича 2017 йил якунлари ва 2018 йилдаги вазифалар тўғрисидаги маълумот доирасида маълум қилинди.

«Нақд пул муомаласини янада такомиллаштириш вазифаси доирасида банкноталар тузилмасини оптимизация қилиш ишларини давом эттириш кўзда тутилган. Миллий валютадан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида йирик қийматдаги купюраларни муомалага чиқариш кўзда тутилган», — дейилган Марказий банк хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда айни пайтдаги энг йирик купюра — 50 минг сўмлик банкнотлар 2017 йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг