Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Япониялик инвесторлар жаноб Shoji Fukada (Fukada commercial Co., LTD президенти )ва жаноб Taku Itoi (Itori Co.,LTD вакили)лар "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси Бошқарув раиси Б.Қ.Шарипов томонидан жорий йилнинг 20 апрель куни қабул қилинган эди.
Шундан сӯнг хорижий инвесторлар республиканинг бор нечта ҳудудларида бӯлиб, ипак чиқиндисидан бозорбоп мавата (кӯрпа-тӯшак ва иссиқ кийим-бош ишлаб чиқаришда экологик тоза маҳсулот сифатида кенг фойдаланилади) ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш имкониятларини ӯргандилар.
Натижа: мамлакатимизнинг 2 та ҳудудида жорий йилнинг август ойидан япон мутахассислари билан ҳамкорликда янги маҳсулот - мавата ишлаб чиқарила бошланади.
Бу ҳақда бугун япониялик инвесторлар ва Уюшма Бошқарув раисининг ӯринбосарлари О.С.Жумаев ва А.А.Абдуллаевлар келишиб олдилар.