Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида 382 905 дона турли моделдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар ташкил этди: Chevrolet Cobalt — 149 790 дона, Chevrolet Damas — 92 011 дона, Chevrolet Tracker — 40 718 дона, Chevrolet Onix — 36 408 дона, Chevrolet Gentra — 12 837 дона.
Шунингдек, KIA — 19 328 дона, Chery — 6 301 дона, Haval — 2 473 дона ва Lada — 6 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.
Қолаверса, Ўзбекистонда 23 033 дона махсус енгил автомобиллар ҳам ишлаб чиқарилди.