Ттанловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Интернет тормоғининг миллий сегментини ривожлантириш, фойдали ва янги интернет-манбаалар миқдорини ошириш, ҳамда янги интернет-манбааларни яратишга қизиқиш билдирган барча шахслар ва иқтидорли ёшларга сифатли манбааларни ишлаб чиқишда керакли шароитларни яратиш каби имкониятларни такдим этишдан иборатдир.
Танловда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари иштирок этиши мумкин. Фақатгина бир шарти – ариза топширилаётган вақтда уларнинг ёши 18 га тўлган бўлиши керак.
Саралаш босқичида иштирок этиш учун аризаларни 2016-йил 15-октябрь кунига қадар танловнинг расмий сайти www.internet-tashabbus.uz ёки tanlov@uzinfocom.uz электрон манзилга юбориш мумкин.
Финалда ҳакамлар ҳайъати қуйидаги асосий номинациялар бўйича ғолибларни аниқлашади: Маданият ва санъат; Соғлиқни сақлаш; Таълим; Хорижий тилларни ўрганиш; Ўзбекистоннинг флора ва фаунаси; Ўзбек тили ва адабиёти; Туризм; Спорт; Эркин мавзу.
Танлов ғолибларига ўз лойиҳаларини молиялаштириш имконияти, шунингдек UZINFOCOM Маркази томонидан техник ёрдам кўрсатилади.