Ўзбекистонда учта спорт федерацияси ва бирлашмаларида янги раҳбарлар сайлови бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун кун давомида Миллий Олимпия қўмитасида Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирокида учта спорт федерациялари ҳамда ассоциацияларининг кетма-кетликда навбатдан ташқари сайлов конференциялари бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов федерация раиси, Отабек Чориев, Андрей Абдувалиев ва Камолиддин Усмонов раис ўринбосарлари, Камолиддин Рўзмуҳаммедов эса бош котиб лавозимларига сайланишди;
Тадбирда «Ўзмиллийбанк» АЖ бошқарув раиси Алишер Мирсоатов ассоциация раҳбари этиб сайланди;
Федерациянинг собиқ раиси A.Mirsoatov қишки спорт турлари ассоциацияси бошқарувига ўтгани боис, тадбиркор, узоқ йиллар «Пахтакор» ФК президенти сифатида фаолият юритган мутахассис Ботир Раҳимов номзоди Ўзбекистон теннис федерацияси раислигига илгари сурилди ва бир овоздан маъқулланди.
Шунингдек, конференцияларда ташкилотларнинг янги устави ҳам тасдиқлаб олинди.
Тадбирда иштирок этган расмийлар федерацияларнинг янги раҳбариятини масъулиятли лавозимга сайланишгани билан қутлашди. Уларга олдинда турган Милан-Кортина-2026 қишки ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан вазифаларни белгилаб, бу борада ўз тавсияларини беришди.