Валюта курслари 23/04/2025
$1 – 12878.96
UZS – -0.24%
€1 – 14801.79
UZS – -0.71%
₽1 – 158.39
UZS – -0.85%
Қидириш
Иқтисод 23/04/2025 Ўзбекистонда уч ойда қарийб 90 минг енгил автомашина ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда уч ойда қарийб 90 минг енгил автомашина ишлаб чиқарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–март ойларида мамлакатда турли маркадаги 89 848 дона енгил автомашина ишлаб чиқарилди. Бу сонга махсус енгил транспорт воситалари киритилмаган. Бу ҳақда Миллий статистика агентлиги маълум қилди.

Ишлаб чиқарилган автомашиналар орасида энг кўп улушни Cobalt модели эгаллади — 32 208 дона.

Ундан кейинги ўринларни Damas (22 409 дона), Onix (11 774 дона) ва Tracker (10 513 дона) моделлари эгаллаган.

Шунингдек, ҳисобот даврида Kia маркасидан — 6 150, BYD — 2 913, Chery — 1 996, ва Haval — 1 885 дона автомашина ишлаб чиқарилган.

Шу билан бирга, махсус енгил транспорт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 7 426 донани ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг