Валюта курслари 03/07/2025
$1 – 12591.71
UZS – -0.67%
€1 – 14821.70
UZS – -1.03%
₽1 – 160.18
UZS – -0.85%
Қидириш
Ўзбекистон 03/07/2025 Ўзбекистонда Тожикистонга автомобилларни ноқонуний олиб чиқиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистонда Тожикистонга автомобилларни ноқонуний олиб чиқиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар, Тошкент ва Наманган вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган енгил автотранспорт воситаларини Тожикистон Республикасига олиб ўтиш ва ноқонуний сотиб юбориш ҳолати билан шуғуланувчи 8 нафар шахс фош этилди.

Улар “BYD”, “VOLKSWAGEN”, “KAIYI X3”, “HONDA”, GEOMETRY”, “FAW ID4” ва бошқа русумлардаги 59 та автотранспорт воситасини ҳар бирини 100-200 АҚШ доллари эвазига Тожикистон Республикасига ўтказиб беришган. Аниқланишича, мазкур автотранспорт воситаларининг барчаси қўшни давлатда ноқонуний тарзда сотиб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов органига топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб, шахсий автотранспорт воситаларини бошқа шахсларга ишончнома орқали беришда юртдошларимизни яна бир бор ҳушёрликка чақирамиз!

Агар ишончнома асосида берилган автотранспорт воситасини қайтариб олишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз ёки автомашина Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилганлиги юзасидан шубҳа ва гумонларингиз бўлса, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг