Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 27/09/2016 Ўзбекистонда “Темур тузуклари” веб-сайти ишга туширилди
Ўзбекистонда “Темур тузуклари” веб-сайти ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мазкур “Темур тузуклари” веб-сайти Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлигида UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилди.

Мазкур “Темур тузуклари” веб-сайтига www.temurtuzuklari.uz манзили бўйича кириш мумкин. Ҳозирги пайтда сайт фақатгина ўзбек тилида мавжуд.

Веб-сайтни ишлаб чиқишда мазкур асарда қўлланилган матнлар, миниатюралар, рангли суратлар ва иллюстрациялардан фойдаланилди. Мазкур манба орқали Амир Темур биографияси, унинг ҳаётига оид қизиқарли маълумотларни ўқиш ёки юклаб олиш мумкин.

Веб-сайт қуйидаги бўлимлардан иборат: “Темур тузуклари”, “Солнома”, “Эҳтиром”, “Қизиқарли маълумотлар” ва “Фотогаллерея”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг