Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 25/08/2022 Ўзбекистонда SLES ва LABSA ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда SLES ва LABSA ишлаб чиқарилади

«Central Asia Chemicals» ОАЖ «Ўзкимёсаноат» кўмагида Ангренда натрий лауретсульфати (SLES), алкилбензолсульфон кислота (LABSA) ва кир ювиш кукунлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 

Технологик ва ишлаб чиқариш қувватлари бўйича илғор бўлган мазкур лойиҳага $14 млн инвестиция киритилган ва 100га яқин иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

Бутун МДҲ ҳудудида 4та сульфитлаш қурилмаси бор ва Ўзбекистонда ишга тушаётган корхона сон жиҳатидан бешинчи бўлди.

Маълумот учун, SLES ва LABSA косметика, шахсий гигиена воситалари, идиш-товоқ ювиш учун суюқ воситалар ишлаб чиқаришда, текстиль, полиграфия, лак-бўёқ, нефть ва чарм саноатида кенг қўлланилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг