Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 21/12/2016 Ўзбекистонда шиша ишлаб чиқариш бўйича янги корхонанинг асоси қўйилди
Ўзбекистонда шиша ишлаб чиқариш бўйича янги корхонанинг асоси қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда Хитой компанияси билан ҳамкорликда шиша ишлаб чиқариш бўйича янги корхона қурилади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Хитойнинг “Минъюань силу” савдо-саноат компанияси шиша ишлаб чиқариш бўйича заводни “Жиззах” махсус индустриал зонасида қуради.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда шиша ишлаб чиқариш бўйича янги корхонанинг асосини қўйиш маросими ўтказилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 110 млн. АҚШ доллари атрофида. Заводнинг биринчи линияси 2017-йилнинг май ойида ишга туширилса, тўлиқ равишда 2019-йилнинг сентябрь ойидан ўз фаолиятини бошлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг