Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 10/10/2016 Ўзбекистонда Республика иммунология илмий маркази ташкил этилади
Ўзбекистонда Республика иммунология илмий маркази ташкил этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016-йилнинг 30-сентябрь куни “Иммунология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Фанлар академияси Иммунология институти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика иммунология илмий маркази этиб қайта ташкил қилинади.

Республика иммунология илмий маркази инсон организмининг иммунологик ва генетик асослари, иммун танқислиги ва иммун қарамлиги касалликлари ривожининг умумжаҳон ва минтақавий биомедицина ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолдаги фундаментал тадқиқотларини олиб бориш каби қатор масалалар билан шуғулланади.

Илмий марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварақларига эга бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг