Ўзбекистонда маҳсулотларни сертификатлаштириш соҳасида Intertek билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Акрам Алиев Буюк Британиянинг маҳсулотларни сертификатлаштириш, текшириш ва мувофиқлигини баҳолаш бўйича жаҳондаги етакчи хизмат кўрсатувчи «Intertek» компанияси вице-президенти Жереми Гаспар билан учрашди.
Томонлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қўшма лойиҳаларни, жумладан, Европа, АҚШ, Яқин Шарқ ва Хитой бозорларига экспорт ҳажмини ошириш учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва кимё маҳсулотларини сертификатлаш лойиҳаларини амалга ошириш, мувофиқликни баҳолаш тизимини ривожлантириш ҳамда «Eco-Levy» экологик назорат дастурини татбиқ қилиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро бозорларга олиб чиқиш мақсадида ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.