Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 23/01/2024 Ўзбекистонда «маҳалла еттилиги» ҳодимларининг касбий билим ва кўникмалари янада ривожлантирилади
Ўзбекистонда «маҳалла еттилиги» ҳодимларининг касбий билим ва кўникмалари янада ривожлантирилади

Бугундан Давлат бошқаруви академиясида Республика бўйлаб «маҳалла еттилиги»ни қайта тайёрловчи тренерларни ўқитилишига старт берилди. 
Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашда маҳалла институти энг муҳим ўрин тутади. Президентимиз «Маҳаллалар — давлатимизнинг энг катта замини», - дея бежизга таъкидламаган эди.

Маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспекторидан иборат “маҳалла еттилиги” бугун том маънода фуқароларнинг деярли барча ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда, уларга қулай шарт-шароит яратишда хизмат қиладиган муҳим тизимга айланиб улгурди.

Ушбу тизимни янада самарали ишлашини ташкил қилиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қатор вазифалар белгилаб берилган. Ҳусусан, «маҳалла еттилиги» ни ташкил қилувчи давлат хизматчиларини замонавий тажрибалар асосида ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш шулар жумласидандир.
Республикамизда 10 мингга яқин маҳаллалар борлиги, ҳамда мавжуд «маҳалла еттилиги» вакилларининг умумий сони 55 мингдан ортиқлиги инобатга олинса, уларни қайта тайёрлаш кўп вақт ва ресурсни талаб этувчи мушкул ишдек туюлиши мумкин.

Эндиликда ушбу вазифани бажариш мақсадида тренерларни ўқитиш жараёни бошланди. Улар эса ўз ўрнида Республика бўйлаб тарқалиб, «маҳалла еттилиги»ни қайта тайёрлаш, замон талабидаги билим ва тажрибани етказиш вазифаси билан шуғулланадилар.

Бугун Академияда ташкил этилган махсус ўқувда Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жами 157 нафар тренерлар иштирок этмоқдалар. Қолган вилоятлардан тренерларни тайёрлаш 25-26 январь кунлари амалга оширилади.

Махсус ўқув дастурининг очилиш маросимида Давлат бошқаруви академияси ректори А. Бекмуродов сўзга чиқиб, маҳаллаларнинг бугунги кунда ҳаётимизда тутган ўрни ҳамда ушбу ўқувлардан кутилаётган натижалар тўғрисида сўз юритди.

Шундан сўнг Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О. Хасанов йиғилганларга "маҳалла еттилиги"ни ўқитишда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги тўғрисида гапирди.

Маълумот учун: Барча тренерлар Давлат бошқаруви академиясида жорий йилнинг 23-26 январь кунлари
 тайёрланади. 2024 йил 29 январидан 25 февралига қадар Республикадаги мавжуд 55 мингдан ортиқ "маҳалла еттилиги"га кирувчи масъуллар ўқитилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг