Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 06/04/2022 Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш (BPO)” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш (BPO)” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш (BPO)” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давлат хизматларини барчага тезкор, самарали ва адолатли кўрсатиш учун электрон ҳукуматни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик ишончи ва шаффофлигини мустаҳкамлаш, рақамли иқтисодиётни ривожланиш жараёнида иштирок этиш ва ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ахборот-коммуникация технологиялари доимо ривожланиб, жамият, маданият ва иқтисодиётни тубдан ўзгартирмоқда. 

Дунё рақамли экотизимда технологиянинг жадал ривожланишига гувоҳ бўлмоқда, бунга ижтимоий тармоқлар, блокчейн, сунъий интеллект, бизнес жараёнлари аутсорсинги (BPO) ва билим жараёнлари аутсорсинги (KPO) мисол бўла олади.

Рақамли ривожланишнинг Ўзбекистон иқтисодий ўсиши учун муҳим аҳамиятини эътироф этган ҳолда, Ҳукумат рақамли трансформацияни ўзининг биринчи стратегик кун тартибига қўймоқда: “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қабул қилиш ва 2022–2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида рақамлаштиришга эътибор қаратиш – шулар жумласидандир.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ҳукумати рақамли кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонда рақамли иш ўринларини яратиш, шу жумладан, ёшларнинг салоҳиятини ошириш учун IТ ва бизнес жараёнлари аутсорсинги (BPO) ҳамда билим жараёнлари аутсорсинги (KPO) хизматларини кенгайтириш бўйича ўзининг изчил ишларини олиб бормоқда. Ўзбекистон ҳукумати IТ-аутсорсинг салоҳиятини ёрқин намоён этган ҳолда, аҳоли, айниқса, ёшларнинг рақамли кўникмаларини ошириш учун барча вилоят ва туманларда BPO’га ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиб, ушбу имкониятларни кенгайтирмоқда.

Тадбирда мамлакатимиз мутахассислари ва халқаро экспертлар иштирок этиб, рақамли ривожланишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, баҳолаш усуллари ҳамда Ўзбекистонни рақамли ривожлантириш бўйича келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистонда BPO хизматларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жумладан, бу жараёнларга ёшларни кенг жалб этиш, аутсорсингга ихтисослашган компаниялар тажрибаси ҳақида маълумотлар берилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг