Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 24/11/2022 Ўзбекистонда илк марта ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик муҳокама қилинди
Ўзбекистонда илк марта ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик муҳокама қилинди

2022йил 24 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикасида илк марта ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг истиқболдаги режалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги экспертлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими статистика бўйича мутахассиси Георгий Квиникадзе бошқа мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича тажрибаси, шунингдек, ФАОнинг бу борада амалга оширган ишлари ҳақида тақдимот қилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш қишлоқ хўжалигининг асосий статистикасини йиғишда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши қайд этилди. Ягона дастур ва методология бўйича ўтказилган кенг қамровли статистик сўров қишлоқ хўжалигининг ҳолати ва тузилиши, унинг ресурс салоҳиятининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисида энг тўлиқ ва объектив маълумотларни олиш имконини беради.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси вакили Ҳумоюн Ўразбеков иштирокчиларни ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий базаси ва қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш босқичлари билан таништирди, шунингдек, синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш хамда асосий

рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва бу борада республика ва ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, барча жалб этилган вазирлик ва идораларга юклатилган вазифалар тўғрисида ҳақида сўзлаб берди. Давра суҳбатида асосий қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2024 йилда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида асосий рўйхатдан ўтказиш ташкил этилади. Бу борадаги ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади. Тадбирларнинг халқаро стандартларга жавоб беришини таъминлаш мақсадда ФАО “Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш учун қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ташкилотчиларини қўллаб-қувватлайди. Мазкур лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги статистикаси тизимини такомиллаштириш ва Давлат статистика қўмитаси ходимларини қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича усуллар ва дала ишларини олиб боришга ўргатишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 1-31 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент ва Самарқанд вилоятининг Жомбой туманларида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш илк бор ташкил этилди. Тадбирларда ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими статистика бўйича мутахассиси Георгий Квиникадзе ҳам иштирок этди ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун ишлаб чиқилган анкеталарни такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини берди. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни қўллаб-қувватлаш учун ФАО вақтинча жалб қилинган шахслар учун ўқув машғулотларини ташкил этди, шунингдек, хабардорликни ошириш учун материаллар, яъни баннерлар, плакатлар, қўлланмалар, буклетлар ва флаерлар каби ахборот-коммуникация материалларини тақдим этди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг