2020 йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Ўзбекистонда иккинчи Фан ва атом фестивали бўлиб ўтади. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – илм-фан ва техника соҳасидаги миллий ютуқларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, ёшлар ўртасида техник мутахассисликларни тарғиб этиш, инсонларнинг тинчлик мақсадида атомни ишлатиш ҳақидаги хабардорликларини оширишдан иборатдир.
Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва “Росатом” Давлат корпорацияси кўмагида Тошкентда жойлашган Атом технологиялари ахборот маркази (ИЦАТ) томонидан ташкил этилмоқда. ИЦАТ - Атом технологиялари ахборот маркази аҳолини атом энергетикаси ва ядро технологиялар тўғрисида хабардор қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Бу йил коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар туфайли фестиваль онлайн шаклда ўтказилади. Мазмунга бой икки кунлик дастур рус ва ўзбек олимларининг маърузалари, илмий ўқишлар, очиқ мунозаралар, викториналар, ток-шоулар, ўзбек ва рус тилларида ўтказиладиган маҳорат дарсларини ўз ичига олади. Тадбирда иштирок этиш учун мактаб ўқувчилари ва талабалар, ихтисослашган мутахассислар, журналистлар ва илмий мавзуларга қизиққан ҳар бир иштирокчи таклиф этилади. Энг фаол иштирокчиларга махсус совринлар топширилади.
Фестивалда Ўзбекистоннинг етакчи эксперт-мутахассислари, Фанлар Академияси, Ядро физикаси институти, МИФИ – Москва муҳандислик-физика институти Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиали, “Физика-Қуёш” Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Материалшунослик институти, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати, «UzlitiEngineering» компанияси, “Ўзатом” агентлиги, “Ақлли шаҳар – Рақамли Тошкент” ва MyWay лойиҳалари вакиллари иштирок этадилар. Маҳаллий шоу-бизнес юлдузлари, таниқли журналистлар ва ҳатто Тошкентнинг кичик аҳолиси ҳам фестиваль меҳмонлари бўлади.
Россия томони етакчи ядровий олимлар, физиклар, энергетиклар, биологлар, фанни оммага тарқатувчилар, касбга йўналтирувчилар иштироки ооқали тақдим этилади.
2020 йил Ўзбекистонда илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Фестиваль мамлакатимизда илм-фан ва таълимни оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшади, унинг иштирокчилари эса экспертлар – мутахассислар билан мулоқот қилиш ва кўп янги нарсаларни ўрганиш имконига эга бўладилар.
Ушбу тадбир Ўзбекистонда иккинчи бора ўтказилаётган фестивалдир, биринчи фестиваль 2019 йилда бўлиб ўтган ва 1000 дан ортиқ иштирокчини жамлаган эди. Фан ва атом фестивали – ядро фани ва технологияси соҳасидаги қатор илмий-маърифий тадбирлар туркумидир. Тадбирлар атом энергетикаси ривожланган ва ноэнергетик ядро технологиялари қўлланиладиган Бангладеш, Ҳиндистон, Белорусия, Арманистон, Миср, Вьетнам, Индонезия ва бошқа шу каби мамлакатларда ўтказилиб келинади ва жуда машҳур тадбирдир.