Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 22/12/2016 Ўзбекистонда фуқаролар навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақирилди
Ўзбекистонда фуқаролар навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақирилди ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар Қуролли Кучлар резервига бўшатилди.

2016-йилнинг 21-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. Унда жумладан шундай дейилади:

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:

1. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2017-йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.

2. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2017-йилнинг февраль-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби В.Махмудов зиммасига юклансин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг