Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Иқтисод 05/02/2025 Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими оширилди

Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими оширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ҳукумати электромобиллар (ТН ВЭД 8703 80) учун утилизация йиғимининг оширилишини тасдиқлади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 31 январь куни эълон қилинди.

Янги утилизация йиғими ставкалари электромобилнинг ёшига боғлиқ:
— Уч ёшгача бўлган автомобиллар учун — 120 БРВ (45 миллион сўм).
— Уч ёшдан катта автомобиллар учун — 210 БРВ (78,75 миллион сўм).

Мазкур қарор фақатгина электр двигателида ишлайдиган электромобилларга тааллуқли бўлиб, гибрид автомобиллар унинг доирасига кирмайди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой ичида утилизация тўловини йиғиш ва самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

Оширилган утилизация йиғими 2025 йил 1 майдан кучга киради.

Бунгача, 2020 йил 1 августдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими ставкалари уч ёшгача бўлган автомобиллар учун — 30 БРВ, уч ёшдан катта автомобиллар учун — 90 БРВ этиб белгиланган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг