Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --2019 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистонда бизнес юритиш веб-сайти яратилади. Бу ҳақда президент қарорида келтирилган. Яратиладиган сайт Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботи сўровномалари асосида 10 та индикатор кесимида қат’ий белгиланган ахборотларни ўз ичига олади.
Хусусан, респондентлар — тадбиркорлик субектлари томонидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш имконини таъминлайди.
Шунингдек, қарор билан 2019 йил 1 мартдан қуйидагилар бекор қилинади:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорларнинг ҳужжатларга муҳр босилишини талаб қилиш;
қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида хабардор қилиш механизмини жорий этиш орқали уларни амалга ошириш учун рухсатнома олиш;
қурилиш соҳасини назорат қилувчи ҳудудий инспексиялар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни бажариш юзасидан шартномалар тузиш тартиблари.