Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда биноларни ижарага олиш учун минимал ставка белгиланди.
Янги ставка «Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун доирасида тасдиқланди.
2025 йил учун минимал ижара ставкалари 1 м² умумий майдонга ойига қуйидагича белгиланди: Тошкентда 45 минг сўм, Нукус ва вилоят марказларида 26,5 минг сўм, бошқа ҳудудларда эса 11 минг сўм.
Турар-жой биноларини ижарага олиш бўйича минимал ставкалар эса 1 м² умумий майдонга ойига Тошкентда 28 минг сўм, Нукус ва вилоят марказларида 13,5 минг сўм, бошқа ҳудудларда эса 5,5 минг сўм деб белгиланган.