Ўзбекистонда 7 ойда 212 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2025 йил январь–июль ойларида 212 156 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 3,54 фоизга кўп, дея хабар қилди Миллий статистика қўмитаси.
Жумладан, 83 167 дона Cobalt ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга кам. UzAuto Motors томонидан, 51 587 дона Damas (5,5 фоиз ўсиш), 26 385 дона Tracker (12,9 фоиз ўсиш) ва 18 734 дона Onix (2,7 фоиз ўсиш) ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, мамлакат корхоналари 4 838 дона Chery (0,6 фоиз камайиш), 14 419 дона KIA (27,6 фоиз ўсиш), 4 425 дона Haval (7 фоиз ўсиш) ва 8 601 дона BYD автомобиллари ишлаб чиқарди.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ўзбекистонда 28 951 дона енгил махсус автомобил ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88,8 фоизга юқори.