Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда 688 та акциядорлик жамияти мавжуд бўлиб, улардан 261 таси ёки 37,9% давлат улушига эга. Давлат улушининг умумий ҳажми 171,6 трлн сўмни ташкил этиб, барча устав фондларининг 79,9% га тенгдир.
Давлат мулкининг асосий қисми Иқтисодиёт ва молия вазирлигида жамланган бўлиб, у ушбу улушнинг 65,9% га эгалик қилмоқда. Бу кўрсаткич бўйича кейинги ўринларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (25,5%) ва Давлат активларини бошқариш агентлиги (8,1%) жой олишди.
333 та акциядорлик жамиятида хорижий инвесторлар мавжуд бўлиб, уларнинг улуши 48,4% ни ташкил этади. Хорижий улушнинг умумий ҳажми 9,9 трлн сўмни ёки барча устав фондларининг 4,6% га тенг.
Инвестициялар ҳажми бўйича Венгрия — 3,1 трлн сўм, Буюк Британия — 1,9 трлн сўм, Қозоғистон — 1,4 трлн сўм, Туркия — 583 млрд сўм ва Россия — 559 млрд сўм етакчи давлатлар қаторига кирмоқда.