Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Биржалар 18/07/2025 Ўзбекистонда 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” яратилмоқда

Ўзбекистонда 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” яратилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ислом цивилизацияси маркази музейида 52 метрли ва 5 метр баландликдаги “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”да 10 дан ортиқ миниатюра жойлаштирилади. Улар Иккинчи Ренессанс даврига бағишланган бўлиб, 50 га яқин рассом томонидан ишланмоқда.

Миниатюралар Ҳирот, Бухоро, Самарқанд мактаблари асосида тайёрланган. Деворда асосан алломалар, цивилизациялар ва кашфиётлар мавзуси акс этган. Шероз, Исфаҳон каби мактаблар услубидаги миниатюралар танланмаган. Расмлар юқори сифатли мато ва Италиядан келтирилган тилла суви билан ишланган.

Марказий қисмда Амир Темурнинг “Балх қурултойи”да тож кийиши, унинг илм-фан ва меъморликдаги ҳиссаси, Бибихоним масжидининг қурилиши, Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси каби мавзулар акс эттирилади. Шунингдек, Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Бобур ва бошқа тарихий шахслар ҳамда уларнинг давридаги маданий муҳит тасвирланади.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг