Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Ўзбекистон 09/01/2025 Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб ов қилишга мораторий жорий этилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб ов қилишга мораторий жорий этилиши режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ов қилишга мораторий жорий этилиши мумкинлиги ҳақида 2025 йил давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган бўлиб, ҳозирда муҳокама учун тақдим этилган.

Бу чора ҳайвонот дунёсининг популяциясини тиклашга қаратилган.

Ов қилишга чекловлар 2025 йилнинг 1 сентябрида кучга кириши ва 2028 йилнинг 1 январигача давом этиши мумкин.

Бироқ, мазкур мораторий қўриқхоналар, инкубаторлар, балиқчилик хўжаликлари ва сув ҳавзаларида боқиладиган ёки парвариш қилинадиган ёввойи ҳайвонларга ҳамда санитария мақсадида амалга ошириладиган ов қилишга тааллуқли эмас.

Шунингдек, 2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ёввойи ўсимликларни йиғиш ва заҳиралаш учун квоталар, шунингдек, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар электрон аукционлар орқали тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг