Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистон корхоналари 14,74 миллион тонна цемент ишлаб чиқарди, деб хабар беради Статистика агентлиги.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 32%га кўпроқдир. 2023 йилнинг шу даврида 11,17 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган эди.
Қиёслаш учун, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 10,78 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган.