Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 08/02/2016 Ўзбекистонда 2015 йилда 158 та йирик инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ниҳоясига етказилди
Ўзбекистонда 2015 йилда 158 та йирик инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ниҳоясига етказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2015-2019 йилларга мўлжалланган таркибий ўзгартиришларни, ишлаб чиқаришнинг модернизация ва диверсификация қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари дастурининг амалга оширилиши доирасида 2015 йилда 158 та йирик инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ниҳоясига етказилди.

Умумий қиймати 7,4 млрд. долларни ташкил қилувчи 158 та йирик инвестиция лойиҳанинг, шу жумладан «"Сурғил" кони базасида Устюрт ГКМни қуриш», «Қўнғирот сода заводила кальцийланган сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш», «"Жиззах" ЭИЗ ҳудудида энергияни тежовчи светодиодли ёритиш асбоблари ишлаб чиқаришни ташкил этиш», «Хоразм вилоятида Лабо автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш», «"Жиззах" ЭИЗ ҳудудида пойабзал саноати учун пластмасса материаллари ва фурнитура ишлаб чиқаришни ташкил этиш», «Наманган шаҳрида тери уст-бошлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш» каби ва бошқа лойиҳаларнинг амалга оширилиши ниҳоясига етказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг