Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 28/11/2016 Ўзбекистон йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда давом этади
Ўзбекистон йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда давом этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон халқаро коммуникацион тармоққа уланадиган ҳамкорликдаги замонавий йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов Ашхобод (Туркманистон)да бўлиб ўтган БМТнинг барқарор транспорт бўйича Биринчи Глобал анжуманида қайд этиб ўтди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан турли чиқишларда ҳамкорликда ташкил этиладиган транспорт коммуникацияларининг самарадорлигини қайта-қайта такрорлаганини анжуман иштирокчиларига эслатиб ўтди.

Рустам Азимов Ўзбекистон томонидан 25 йил давомида ривожланган логистика инфратузилмаси ва транспорт алоқаси тизимининг замонавий коммуникациясини яратиш бўйича ўнлаб йирик лойиҳаларни амалга оширганлигини айтиб ўтди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистонда Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўллари, Тошкентдан Бухоро, Самарқанд ва Қаршигача юқори тезликдаги темир йўл қатнови ишга туширилганлигини ҳам эслатиб ўтди. Мамлакатда яна Бухоро-Мискен янги темир йўли қурилганлигини ҳам қўшимча қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг