Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ярим йилда лимон экспортини 7% оширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 1 908 тонна лимон экспорт қилган. Экспорт ҳажми 3 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 127 тонна ёки 7,1% га кўпдир.
Ўзбек лимонларининг асосий харидорлари — Россия (1 087 тонна), Қозоғистон (734 тонна) ва Қирғизистон (82 тонна) бўлди. Бошқа давлатларга эса жами 5 тонна лимон етказиб берилган.