Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 19/10/2016 Ўзбекистон Яқин Шарқда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди
Ўзбекистон Яқин Шарқда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ядро қуролидан холи ҳудудлар кўламини изчил кенгайтириш тарафдори ва Яқин Шарқда ҳам ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016-йилнинг 18-октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида баёнот берди.

“Оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик муаммоси бугунги кунда энг кескин масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон 1993 йилдаёқ Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббусини илгари сурган”, - дея қайд этди у.

“Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва қўшни давлатлар томонидан 2006 йилда имзоланган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартнома, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бешта аъзоси 2014 йилда имзолаган Кафолатлар тўғрисидаги протоколда ўзининг амалий ифодасини топган”, - деди Мирзиёев.

“Ўзбекистон ядро қуролидан холи ҳудудлар кўламини изчил кенгайтириш тарафдори ва Яқин Шарқда ҳам ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди”, - қўшимча қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев.

“Ўзбекистон ташкилотга аъзо мамлакатлар ва, умуман, мусулмон олами хавфсиз ва фаровон давлатларга айланишига ишонади”, - қайд этди Шавкат Мирзиёев.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг