Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар улуши 51,7 фоизни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида хизматлар улуши 2015-йилнинг шу давридаги 51,2 фоиздан 51,7 фоизгача ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган.
Ҳисоботда келтирилишича, жорий йил бошидан буён 2016-2020-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури доирасида 9 мингта янги сервис объекти ташкил этилган.
Натижада, шу йилнинг тўққиз ойида кўрсатилган хизматлар ҳажми 12,4 фоизга ўсди ва ялпи ички маҳсулот таркибида хизматлар улуши 2015-йилнинг шу давридаги 51,2 фоиздан 51,7 фоизгача ошди.