Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯИМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 103,5 фоиз, (ЯИМ таркибидаги улуши – 16,9 фоиз), саноат – 104,1 фоиз (25,0 фоиз), қурилиш – 105,3 фоиз (7,4 фоиз), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 106,5 фоиз (11,6 фоиз), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 107,3 фоиз (13,1 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 106,0 фоиз (26,0 фоиз) ни ташкил қилди. Ялпи ички маҳсулотнинг тармоқлар бўйича таркиби январь–сентябрь ҳолатига (жамига нисбатан фоизда)
2017 йилнинг январь–сентябрда ЯИМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 50,7 фоизни ташкил қилди, бу эса 2016 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 0,6 пунктга камдир (51,3 фоиз). Жумладан, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари 0,6 пунктга камайди ва ҳисобот даврида 13,1 фоизни ташкил қилди.
Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар улуши 0,5 пунктга ошди ва 11,6 фоизни ташкил қилди, хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар улуши 2016 йил январь–сентябрдаги 26,5 фоиздан 2017 йил январь-сентябрда 26,0 фоизга тушди.
Мулкчилик шакллари бўйича ЯИМ умумий ҳажмининг 80,3 фоизи иқтисодиётнинг нодавлат секторига, 19,7 фоизи – давлат секторига тўғри келди.
2017 йилнинг 9 ойлик маълумотларига кўра ЯҲМнинг юқори ўсиш суръатлари Андижон вилоятида (107,1 фоиз), Хоразм вилоятида (106,7 фоиз) ва Тошкент шахрида (106,1 фоиз) кузатилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш суръатларининг республика даражасига (105,3 фоиз) нисбатан паст кўрсаткичлари Сирдарё (99,0 фоиз), Навоий (100,7 фоиз), Бухоро (103,0 фоиз) ва Сурхондарё (103,0 фоиз) вилоятларида кузатилди.
Республика бўйича ЯИМни шакллантиришда Тошкент шаҳри 15,5 фоизли улуш билан етакчилик қилмоқда, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари мос равишда 10,8 фоиз ва 7,2 фоиз кўрсаткичи билан кейинги ўринларни эгаллашган. ЯҲМнинг энг кам улуши Сирдарё вилоятида (1,9 фоиз), Жиззах вилоятида (2,5 фоиз), Хоразм вилоятида (3,4 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (3,4 фоиз) кузатилди.